logo
Добро пожаловать, Гость! Чтобы использовать все возможности Вход или Регистрация.

Уведомление

Icon
Error

Опции
К последнему сообщению К первому непрочитанному
shoxsanam  
#1 Оставлено : 22 сентября 2017 г. 12:42:51(UTC)
shoxsanam

Статус: Administration

Группы: Administrators
Зарегистрирован: 16.06.2015(UTC)
Сообщений: 0

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиларини (РЎДРБ) оширилган тўлов ставкалари асосида автотранспорт воситалари учун мўлжалланган www.avtoraqam.uzex.uz сайтида харидор сифатида иштирок этиш учун дастлаб онлайн тартибда сайтда рўйхатдан ўтиш зарур.Бош саҳифада “Кириш” тугмаси босилади ва “Рўйхатдан ўтиш” бўлимига кирилади.Мижоз тури танланиб (жисмоний ёки юридик шахс) паспорт маълумотлари ва СТИР маълумотлари киритилиб, рўйхатдан ўтилади. Рўйхатдан ўтиш жараёнида маълумотлар тўғри киритилганлигига эътибор бериш керак.Рўйхатдан ўтиб бўлгандан сўнг бир соат ичида шахсий кабинетни электрон почтага келган ҳавола ёрдамида фаоллаштириш керак бўлади. Белгиланган вақт ичида шахсий кабинет фаоллаштирилмаса маълумотлар тизимдан ўчиб кетади ва рўйхатдан қайта ўтиш талаб қилинади.
Савдоларда иштирок этишдан аввал ҳисобда пул маблағи бўлиши зарур.Жисмоний шахслар тўловни пластик карта орқали амалга оширадилар.Бунинг учун пластик карта шахсий кабинетга боғланади.Юридик шахслар тўловларни пул ўтказиш йўли орқали амалга оширадилар.Нарх таклиф қилиш учун ҳисобда закалат суммаси (10 %) ва биржа воситачилик йиғими учун (5 %) етарли маблағ бўлиши керак.Рақамлар 3 тоифага бўлинади.1-тоифадаги рақамлар бўйича нарх таклиф қилинганда умумий суммадан 3 % га ошиб боради. 2 ва 3-тоифадаги рақамлар бўйича нарх таклиф қилинганда умумий суммадан 1 % га ошади. Савдолар ғолиби бўлган иштирокчи шахсий кабинетига ғолиб бўлганлик ҳақида хабарнома боради.
Савдоларда ғолиб бўлган иштирокчи 5 иш куни ичида қолган тўловни амалга ошириши керак, агар шу муддат ичида қолган тўлов амалга оширилмаса блокка олинган маблағ жарима сифатида Давлат бюджети ҳисобига ўтади, ҳамда ғолиб деб иккинчи энг юқори нарх берган иштирокчи тан олинади. Ғолиб бўлган иштирокчи 10 календар куни ичида рақамни расмийлаштириш учун ЙҲХББ нинг ҳудудий бўлимига мурожаат қилиши керак, акс ҳолатда тўлов суммасининг 50 % миқдори жарима сифатида Давлат бюджети ҳисобига ўтади.

Пользователи, просматривающие эту тему
Быстрый переход  
Вы не можете создавать новые темы в этом форуме.
Вы не можете отвечать в этом форуме.
Вы не можете удалять Ваши сообщения в этом форуме.
Вы не можете редактировать Ваши сообщения в этом форуме.
Вы не можете создавать опросы в этом форуме.
Вы не можете голосовать в этом форуме.

Форум YAF.NET 2.2.1 | YAF.NET © 2003-2020, Yet Another Forum.NET
Страница сгенерирована за 0.056 секунды.